Юридик университет ўқув йилини анъанавий шаклда бошламоқчи

Жамият 5544
image

Янги ўқув йилини Тошкент давлат Юридик университетининг юқори курс талабалари анъанавий тарзда бошлаши мумкин. Бу ҳақда университет ректори Раҳимжон Ҳакимов Халқаро пресс-клубда маълум қилди.

Ректорнинг айтишича, агар вазият юмшаса янги ўқув йилида ҳеч бўлмаса битирувчи 4-курслар учун анъанавий тарзда ўқиш тарзини олиб боришга тайёргарлик кўрилмоқда. Сабаби 4-курслар бир семестр ўқиб, кейин амалиётга чиқиб кетишади. Бунда ҳар бир хоналар узоғи билан 15 кишилик қилиб жиҳозланади.

“Aгар вазият шунга имкон берса ҳамда махсус комиссия розилиги олинса, Тошкент давлат юридик университетда янги ўқув йилида ҳам масофавий, ҳам анъанавий ўқиш бошланиши мумкин”, деди Раҳимжон Ҳакимов.

Эслатиб ўтамиз, Олий ва ўрта махсус талим вазири Иномжон Мажидов иккинчи курс талабалари ўқув дарсларини сентябрь ойидан онлайн тарзда давом эттиришишини маълум қилган. 

Aгарда эпидемиологик вазият барқарорлашмаса бу йили биринчи курсга қабул қилинадиган талабалар ҳам дарсларни онлайн тарзда бошлаши мумкин.

Aҳрорбек Ҳайруллаев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 184
Рейтинг: 2.9
t
×