Юракдан гаплашгани келдим – Мирзиёев миллий маданий марказлар вакиллари билан

Жамият

image

Бугун, 13 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида вилоятдаги миллий маданий марказлар вакиллари билан мулоқот қилди.

“Сизларга маълумки, юртимиздаги аҳиллик, тотувликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор бераяпмиз. Бунинг натижасида ҳаётингизда нималар ўзгарди? Нима муаммолар, қандай таклифлар бор? Шулар ҳақда сизлар билан юракдан гаплашгани келдим”, - деди Пиезидент.

Кўп миллатли Навоий вилояти – халқлар дўстлиги ва ўзаро англашувининг ёрқин ифодаси. Ўзбек, қозоқ, қорақлпоқ, тожик, рус, корейс ва кўплаб бошқа миллат вакиллари бир оила аъзоларидек яшаб, юртимиз ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Вилоятда 8 та миллий маданий марказ фаолият юритмоқда. Мактабларда ўқитиш 7 тилда йўлга қўйилган.

Учрашувда қатнашган турли миллат ва элат вакиллари уларнинг ўқиб, ишлаши, маданиятини сақлаши учун кенг шароит яратилганини таъкидлашди. Ўзлари, фарзандлари эришаётган муваффақиятларни сўзлаб беришди. Маданий марказлар учун бинолар ажратилгани, 30 июль мамлакатда Халқлар дўстлиги куни этиб белгилангани қайд этилди.

“Бугун сайловчилар билан учрашувда бу қутлуғ байрамни келгуси йили Навоий вилоятида катта тантана билан нишонлаш таклифини билдирдим. Шунингдек, 2022 йилда Навоийда кўп миллатли халқимиз бирлигининг рамзи сифатида Дўстлик боғини барпо этишни режалаштирганмиз”, дейди Шавкат Мирзиёев. 

Президент мамлакатда яшаётган барча миллат ва элат вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, турли диний конфессиялар учун зарур шароитлар яратишга қаратилган сиёсат изчил давом эттирилишини таъкидлади.

Давлат раҳбари шу билан Навоий вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг