Юрак стимуляторининг ривожланишида умидвор қадам! Олимлар инсон юрагидан “балиқ” яратди
Саломатлик
−
15 Февраль 2022
11296Америкалик олимлар инсон юрагидаги илдиз ҳужайралари ёрдамида робот-балиқ яратди. Ушбу кашфиёт юрак хасталикларини даволашда қўлланилиши кутилмоқда. Бу ҳақда “The Guardian” нашри маълум қилди.
Қайд этилишича, Гарвард университети олимлари жамоаси Эмори университети билан ҳамкорликда қоғоз, пластик, желатин ва юрак илдиз ҳужайраларининг иккита чизиғидан фойдаланган ҳолда биогибрид балиқни яратган. Балиқ сузиш қобилиятига эга.
Тадқиқот гуруҳи томонидан эълон қилинган видеода кичик робот балиқ думини қоқиб, тахминан 20 сония ҳаракатланаётганини кўриш мумкин. Янги биоробот яратиш учун олимлар юрак биофизикасидан илҳомланган.
Тадқиқот юрак стимулятори каби юрак муолажаларнинг ривожланишида умидвор қадамдир.
“Ушбу балиқ лойиҳасининг фойдаси шундаки, биз ҳали ҳам тирик ҳужайраларни муҳандислик субстрати сифатида ишлатиш маҳоратини эгаллашга ҳаракат қилмоқдамиз”, деган тадқиқот муаллифларидан бири Кит Паркер.
Унинг сўзларига кўра, юрагида нуқсон билан туғилган болалар учун бу тадқиқот фойдали бўлиши мумкин.
“Ушбу тадқиқотнинг асосий мақсади юрак ишини батафсилроқ ўрганишдир. Янги маълумотлар аритмия каби касалликларни тушунишни яхшилашга ёрдам беради ва охир-оқибат сунъий органларнинг яхшиланишига олиб келади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси