Юрак қон-томир касалликларига учраган беморларда коронавирус оғир кечадими? 

Саломатлик

image

Сурункали касаллиги бор инсонларда коронавирус қандай кечиши ҳақидаги саволлар бугун аҳоли орасида кўплаб учрамоқда. Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова АОКАда бўлиб ўтган брифингда бу ҳақида маълумот берди. 

“Ташқи муҳитнинг ўзгариши, аҳоли ўртасида камҳаракатлилик, жисмоний ва руҳий зўриқиш, нотўғри овқатланиш, рационда ҳайвон ёғлари кўп бўлган маҳсулотларни кўп истеъмол қилиш, чекиш ва спиртли ичимликларга ружу қўйиш бу касалликнинг оғир ўтишига сабаб бўлмоқда. Юрак-қон томир касалликларининг асосий белгилари қонда холестерин миқдорининг ортиб кетиши оқибатида томир ичининг торайиб қолиши, қоннинг қуюқлашиши, тўқималарга қон билан келадиган озиқ моддалар ва кислород оқимининг пасайиши ҳамда ҳужайраларнинг кислородга бўлган эҳтиёжининг ошиб кетиши билан намоён бўлади. Агар юрак-қон томир касалликларига чалинган беморлар коронавирус инфекцияси билан оғриб, ўпка пневмонияси кузатилганда қон қуюқлашади ва юқорида келтирилган кардиологик касаллик белгилари зўрайиб кетади. Кўпинча беморларда юрак-қон томир касалликларининг асоратлари оқибатида ўлим ҳолатлари кузатилмоқда. Яъни, коронавирус юқтириб олган беморларда ўткир миокард инфаркти, бош мия инсульти, юрак етишмовчилиги ҳолатлари юзага келиб, вирус инфекциясининг оғир кечишига сабаб бўлади”.

Шунингдек, Барно Абдусаматова коронавирус инфекциясининг мутацияга учрайдиган хусусиятга эга эканлиги, аммо янги мутацияга учраган вирус ўзини қандай кўринишда бўлиши номаълум эканлигини таъкидлади. 

Лекин мутахассислар фикрича, агар вирус мутацияга учраса у янада юқумли бўлади ва оғир асоратларга олиб келиши мумкин.

Динара Юсупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг