Юрак фаолиятини яхшилайдиган маҳсулотлар маълум қилинди 

Фойдали

image

My Health Reads портали мутахассислари юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилайдиган энг самарали маҳсулотларни аниқлади.

Таъкидланишича, биринчи ўринда, апельсин юрак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. У клетчатка, C витамини, калий, пектин ва фойдали моддаларга бой. Бир стакан апельсин шарбати ортиқча холестериндан халос бўлишга, қон босимини тартибга солишга, етарли миқдорда натрий олишга ва ортиқча кераксиз оқсилларни зарарсизлантиришга ёрдам беради. 

Бундан ташқари, Омега-3, антиоксидантлар ва клетчаткага бой карам ҳамда саримсоққа эътибор бериш муҳим. Таъкидланишича, саримсоқ қон босимини пасайтириш учун жавобгар ва ферментлар ишлаб чиқаришни ривожлантиради. 

Бундан ташқари, мутахассислар ҳужайраларни шикастланишдан ҳимоя қилувчи ликопин, бошқа антиоксидантлар, А ва C витаминлари, фолий кислотаси ва бета-каротиндан иборат помидорни истеъмол қилишни тавсия қилган. Ликопин “ёмон” холестеринни йўқ қилишга ёрдам беради ва қон босимини тартибга солиш орқали юрак хуружи хавфини камайтиради. 

Хурмо ҳам помидор каби юрак хуружи хавфини камайтиришга ёрдам беради, шунингдек, атеросклероздан ҳимоя қилади ва қондаги қанд миқдорини тартибга солади. 

Қайд этилишича, шоколад гипертония хавфини камайтиради. Ясмиқ ҳам шунга ўхшаш таъсирга эга. 

Озиқлантирувчи моддаларга бой сардина (балиқ тури) истеъмол қилиш юракни мустаҳкамлайди. Уларнинг таркибида холестеринни йўқ қилишга ёрдам берадиган жуда кўп миқдордаги фойдали ёғ кислоталари мавжуд. 

Бодом эса когнитив мия фаолиятини ва хотирани яхшилайди. Бундан ташқари, у диабет ва қон томир касалликлари хавфини камайтиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

449

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг