Юнусободдаги сайлов участкаларида электр энергияси тикланди

Жамият

image

Аввалроқ, бугун, 22 декабрь куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманининг айрим ҳудудларида электр энергиясидан узилиш кузатилгани, оқибатда сайлов участкаларида овоз бериш имкони йўқолгани ҳақида хабар берган эдик. 

Мазкур ҳолат бўйича Юнусобод тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилди:

“Юнусобод тумани 13,14,15,17,19 мавзеларда жойлашган сайлов участкаларида электр тармоқларида 17 дақикали узулишлари кузатилди, ҳозирги вақтда туман электр корхонаси томонидан барча авариялар бартараф этилиб сайлов участкалари ўз фаолиятларини давом эттирмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!”

Туман ҳокимлиги хабарида электр энергиясидаги узилиш 17 дақиқа экани айтилган. Бироқ, QALAMPIR.UZ’га оид хабарлар унинг бир соатга яқин давом этганини тасдиқламоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made