Юнусободда 53 ёшли аёл синглисини ўлдириш учун қотил ёллади

3-саҳифа 13193
image

Юнусободда яшовчи 53 ёшли Ф. исмли аёл синглисини ўлдириш учун қотил ёллашга ҳаракат қилган. Бу ҳақда “Марказий студия” дастурида хабар берилди. 

Маълум бўлишича, синглиси опаси Ф.ни бегона эркак билан шахсий муносабатда бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирган. Бундан ғазабланган фуқаро синглисини ўлдириш учун танишидан ёрдам сўраган.

Aммо бу таниш аёл тегишли органларга мурожаат қилиб, бир жиноятни олдини олган. Унинг айтишича, Ф. исмли аёл синглисини ўлдириш учун кучи етмаётганини билдириб агар бу ишни бажариб берса, хизмат ҳақи сифатида синглисининг тилла буюмларини беришни ваъда қилган. 

Сингил эса суд жараёнида опасини кечирганини айтиб, унга енгилроқ жазо беришларини сўраган.  

Судланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, Жиноят кодексининг 57 (Енгилроқ жазо тайинлаш), 25 (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) 1-қисми  ҳамда 97 модда  (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми  билан айбдор деб топилган ва 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Динара Юсупова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 606
Рейтинг: 2.9
t
×