Юнусобод тумани ва Себзорни боғловчи кўприк қисман ёпилди
Жамият 30 Ноябрь 2020 11:26
3048
Тошкентдаги Аҳмад Дониш кўчасининг Себзор мавзесидан Юнусобод бозори томон йўналган йўл ўтказгичда бир ҳафтага автомобиллар ҳаракати қисман чекланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимиги хабар берди.
Билдирилишича, йўл ўтказгич йўл таъмирлаш ишларини тезлаштириш мақсадида қисман ёпилади. Автомобиллар ҳаракати жорий йилнинг 6 декабрига қадар йўлнинг битта ҳаракатланиш қисмида амалга оширилади.
Ҳокимлик тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга вақтинча айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилган.