Юнусобод ҳокими коронавирусга чалинди
Жамият
−
05 Май 2021
5909Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ҳокими Жаҳонгир Иброҳимов коронавирусга чалинди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Юнусобод туман ҳокими Жаҳонгир Иброҳимовда COVID-19 аниқлангани боис, ҳафтанинг ҳар жума куни фуқаролар учун ташкил этиладиган сайёр қабулни маълум муддат туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Aмир Муҳитдинов ўтказади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Иброҳимов Юнусобод туманига жорий йилнинг январь ойида ҳоким этиб тайинланганди.
Жаҳонгир Баҳодирович Иброҳимов 1982 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 2006 йилда Тошкент архитектура-қурилиш институтини тамомлаган.
У 2017-2020 йилларда Сирдарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари, 2020-2021 йилларда Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокими сифатида ишлаган.
LiveБарчаси