Юнон-Бақтрия тарихи музейи қурилиши бошланди

Жамият

image

Ўзбекистонда Юнон-Бақтрия тарихига оид музей ташкил қилинмоқда. Музей тарихий манбалар асосида Сурхондарё вилоятида барпо этилади. Кеча, 5 июль куни вилоят Туризм ва маданий мерос бошқармаси, Бойсун тумани ҳокимлиги ва туман кадастр бўлими ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Юнон-Бақтрия тарихи музейини ташкил этиш бўйича дастлабки ишларни бошлади.

Маълумотда келтирилишича, музей учун ажратилган жойларнинг координатлари аниқланиб, ҳудуд харитасига киритилган. 21х14 метр майдонда музей лойиҳасини тузиш бўйича келишиб олинган. 

Шунингдек, Сурхондарё вилояти Туризм ва маданий мерос бошқармаси бошлиғи ўринбосари Зебунисо Aлимардонованинг таъкидлашича, ташкил этилаётган музей билан бир қаторда Сайроб  қишлоғида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва бошқа хизмат кўрсатиш турларини жорий этиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Муҳайёхон Ҳабибуллаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг