“Юнайтед” Роналдусиз кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозонди

Спорт

image

Бугун, 19 июль куни “Манчестер Юнайтед” ва “Кристал Пэлас” ўртоқлик учрашуви ўтказди. “Мельбурн Крикет стадиони”да бўлиб ўтган баҳс Эрик тен Хаг жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Қайд этиш жоизки, бу “Манчестер Юнайтед”нинг ҳужумчи Криштиану Роналдусиз учинчи ўйинидир. Португалиялик футболчи “қизил иблислар” билан Австралия йиғинига учмаган эди. Криштианусиз манкунианликлар барча ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди. Тўплар нисбати ҳам “Юнайтед” фойдасига 11:2 ни ташкил қилди.

“Кристал Пэлас”дан олдин, “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль” ва “Мельбурн Виктори” клубларини ишончли тарзда мағлубиятга учратган эди.

Маълумот ўрнида, “Манчестер Юнайтед” навбатдаги ўртоқлик учрашувини 23 июль куни "Астон Вилла"га қарши ўтказади.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг