“Юнайтед” Роналдуни сотиб олмаслиги керак эди – Каррагер

Спорт 3609
image

“Манчестер Юнайтед” Криштиану Роналдуни сотиб олмаслиги керак эди. Бу ҳақда “Sky Sports” телеканали эфирида “Ливерпуль”нинг собиқ футболчиси Жейми Каррагер айтиб ўтган.

“Манчестер Юнайтед” Роналдуни сотиб олгани мен учун доим муаммо бўлиб туюлади. Дунёнинг энг йирик клубларидан бири 37 ёшли футболчини сотиб олмаслиги керак. Мен ҳар доим Роналдуни ушлаб қолишлари шарт эмас, деган фикрда бўлганман. Ҳозир эса клубда жуда кўп муаммолар бор: уларга ярим ҳимоячи ва марказий ҳимоячи керак. Бу мавсумда Роналду ўйнамаса ёки алмаштирилса, бу катта воқеага айланганини кўрдик”, деган англиялик собиқ футболчи.

Каррагернинг қўшимча қилишича, “Манчестер Юнайтед” Эрлинг Холанд билан шартнома имзолаши керак эди. Бироқ Холандни “қизил иблислар”нинг ашаддий рақиби “Манчестер Сити” илиб кетди.

Шунингдек, Жеймининг сўзларига кўра, “Манчестер Юнайтед” Криштиану Роналдуни қайтариб олиб, ўзини кичик клубдек тутди.

“Юнайтед” янги ҳужумчилар билан шартнома имзолади дейлик. Улар ўйнайдими ёки Роналдуга ўринбосар бўладими? Тасаввур қилинг? Сиз “қизил иблислар”нинг янги бош мураббийисиз Роналдуни жамоада олиб қолармидингиз? Мисол учун “Ливерпуль" Суаресни қайтариб олармиди? Мен бундай деб ўйламайман. “Юнайтед” Холандни қўлга киритиши керак эди, аммо "Манчестер Сити" Холандни илиб кетмоқда."Манчестер Юнайтед" кичик клубга ўхшайди”, деган “Ливерпуль”нинг собиқ ҳимоячиси.

Аввалроқ Криштиану Роналду Жейми Каррагер ва Уэйн Рунини ҳасадгўйлар деб атаган эди. Сабаби Каррагер ва Руни Роналдунинг манзилига танқидлар ёғдириш билан машҳур.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 58
Рейтинг: 2.9
t
×