“Юнайтед” де Йонг трансферини ҳал қилишга яқин – манба

Спорт

image

Испаниянинг "Барселона" ва Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клублари нидерландиялик ярим ҳимоячи Френки де Йонгнинг трансфери бўйича келишувга эришишга яқин турибди. Бу ҳақда “Diario Sport” нашри хабар берди.

Манбага кўра, яқинда ўтказилган музокаралар натижасида, клублар ярим ҳимоячини тахминан 80 миллион еврога трансфер қилиш борасида деярли келишиб олишган.

25 ёшли футболчининг трансфери “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг учун асосий масаладир. Қайд этиш жоизки, Френки дастлаб "Барселона"да қолмоқчи эди, лекин "кўк анорранглиар" уни қўйиб юборишга тайёрлигини англаб этгач, фикрини ўзгартиган. Бироқ ҳамон якуний қарорни чиқариш футболчининг ўзига боғлиқ.

Аввалроқ, “қизил иблислар” Френкини 50 миллион еврога сотиб олишига ишонаётгани тўғрисида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, де Йонг 2019 йилда “Аякс”дан “Барселона”га ўтган эди. Нидерландиялик ярим ҳимоячи ўтган мавсумда “кўк анорранглилар” сафида Ла Лиганинг 30 та ўйинида майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. “Тransfermarkt” портали 24 ёшли футболчини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Маъруф Абдумаликов

 

 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг