“Юнайтед” бир шарт билан Роналдуни сотиши мумкин
Спорт
−
05 Июль 2022
9637Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдуни бошқа клубга сотишга тайёр. Бу ҳақда “ESPN” нашри хабар берди.
Манбага кўра, “қизил иблислар” раҳбарияти Англия Премьер лигасида ўянамайдиган бирор-бир жамоадан таклиф тушадиган бўлса, Роналдуни сотиб юборади.
“Юнайтед” Англия клубига Криштиануни сотиб, ўз рақибларини кучайтириш нияти йўқ. Қолаверса, 37 ёшли футболчининг бир ҳафталик маоши 500 минг фунтни ташкил қилади. Албатта, бундай “космик” нархдаги маош Роналдунинг харидорларни чўчитиб қўйиши мумкин.
Ўтган мавсумда “Манчестер Юнайтед” Англия Премьер лигасида олтинчи ўринни эгаллади. Натижада клуб Европа Чемпионлар лигаси йўлланмасидан қуруқ қолди. Келаси мавсумда “қизил иблислар” иккинчи даражали мусобақа бўлмиш Eвропа Лигасида иштирок этади. Роналду эса фаолияти давомида бир марта ҳам ушбу турнирда қатнашмаган ва у футболдан кетгунига қадар ЕЧЛда ўйнашни мақсад қилган.
Маълумот учун, Роналду ўтган мавсумда “қизил иблислар” сафида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол уришга эришган. "Transfermarkt" портали португалиялик иқтидор эгасини 35 миллион еврога баҳоламоқда.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь