Йўловчилар чиқиб улгурмасидан эшикни ёпган автобус ҳайдовчиси ишдан бўшатилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда 1 февраль Тошкент шаҳрида 52-сонли автобус ҳайдовчиси автобусни қўпол равишда бошқариши оқибатида йўловчи аёл ва унинг қизи тан жароҳати олгани ҳақида хабар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” компанияси муносабат билдирди. 

Маълум қилинишича, ҳайдовчи йўловчи ташиш қоидаларини бузган, ўзига бириктирилган автобусни эҳтиётсизлик билан бошқариб, йўловчилар автобусга чиқиб бўлмасидан автобус эшикларини ёпган.

Оқибатда 2 нафар йўловчи (аёл ва унинг қизи) тан жароҳати олган. Ўзининг хизмат вазифасини суиистеъмол қилгани учун ҳайдовчи А.А. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

"Юқоридаги каби ҳолатлар кузатилган тақдирда 1062 ишонч телефони ёки АТТО мобиль иловаси орқали мурожаат қилинг", деб эслатилган ушбу хабарда.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг