Йўловчи ва юк ташувчи компаниялар ходимлари ҳар 5 йилда аттестациядан ўтиши бекор қилинади

Жамият 1379
image

Ўзбекистонда автомобиль транспорти соҳасида кадрлар малакасини ошириш тизими такомиллаштирилади. Бу ҳақда “Автомобиль транспорти соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарорида сўз боради. 

Қарорга кўра:

  • йўловчилар ва юкларни автомобилда ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг ташиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича ходимларига нисбатан лицензиялар олиш учун ҳужжатлар тақдим этиш ва автомобилда тегишли ташишларни амалга ошириш учун ҳар беш йилда аттестациядан ўтиш талаблари бекор қилинади;
  • йўловчилар ва юкларни автомобилда ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар ходимларининг билими, малака даражаси ва касбий маҳорати камида ҳар уч йилда бир марта ўз малакасини оширганлиги аниқланади;
  • йўловчилар ва юкларни автомобилда ташиш ушбу соҳада камида 3 йил иш стажига, автомобиль ёки техник йўналишда олий касбий маълумотга ва малака сертификатига эга ходими мавжуд бўлган юридик шахслар томондан амалга оширилади;
  • автомобиль ёки техник йўналишда олий касбий маълумотга эга бўлиш шарти махсус ускуна билан жиҳозланган автотранспортда маиший чиқиндиларни ташиш ва коммуналка хизматлар кўрсатиш билан шуғулланадиган юридик шахсларнинг ходимларига нисбатан татбиқ қилинмайди.

Қарорга кўра, таълим муассасаларида малака ошириш курси битирувчиларига электрон сертификатлар бериш амалиётини жорий этиш мақсадида “Электрон сертификатлар репозиторийси” тизими яратилади.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 23
Рейтинг: 3
t
×