Йўловчи поезд рельсдан чиқиб кетиши натижасида 5 киши вафот этди
Олам
−
24 Июнь 2019
6061Бангладешнинг шарқий қисмидаги Маулбибазар вилояти ҳудудида йўловчи поезд ҳаракатланаётган вақтда рельсдан чиқиб кетди.
Ушбу ҳодиса натижасида воқеа жойида 5 киши вафот этган. 100 дан ортиқ одам эса турли даражадаги тан жароҳатлари олган.
Олинган маълумотларга кўра, Силхетдан пойтахт Дакка томон ҳаракатланаётган Upaban Express поезди канал қирғоқларини боғлаб турувчи кўприк устида рельсдан чиқиб кетган. Поезднинг битта вагони каналга тушиб кетгани айтилмоқда. Ҳалок бўлганлар шу вагонда бўлган.
Воқеа жойига 13 та ўт ўчириш машинаси ва 5 та тез ёрдам машинаси жўнатилган. Вафот этганларнинг жасадлари каналдан чиқариб олинган. Жароҳатланганларнинг барчаси шифохонага ётқизилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь