Йўловчи ҳеч қандай сабабсиз кондукторни уриб ўлдирди
Олам
−
02 Октябрь 2019
6410Кеча, Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида йўловчи ҳужумидан кейин трамавай кондуктори вафот этди. Бу ҳақда РИA Новости хабар бермоқда.
Ҳодиса шаҳарнинг Сахалин кўчасидаги сўнгги бекатда юз берган. Тергов маълумотларига кўра, трамвайни тарк этган охирги еркак 54 ёшли аёлни бошига бир неча бор темир қосқон билан урган ва кейин воқеа жойидан қочиб қолган.
Ички ишлар вазирлиги вилоят бошқармаси вакилининг сўзларига кўра, йўловчи кондукторни "бирон бир сабабсиз" ўлдирган. Жиноятчини қўлга олишда хизмат ити ёрдам берди. Жиноятчи 39 ёшли маҳаллий фуқаро экани аниқланди. Ушбу ҳолат бўйича "Қасддан баданга оғир шикаст етказиш, жабрланувчининг эҳтиётсизлик оқибатида вафот этиши" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Маълум бўлишича, марҳума ўғли ва невараси билан бирга яшаган. Aёл ишлаган "Электр транспорти" ОAЖ корхонаси унинг оиласига барча зарур ёрдамларни кўрсатди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь