Йўлларнинг носозлиги ва “права”сиз ҳайдовчи 17 ёшли қизнинг ўлимига сабаб бўлди
3-саҳифа
−
03 Июль 2021
9374Сурхондарёда ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ҳайдовчи Nexia русумли автомобиль бошқарувини йўқотиб жарликка тушиб кетди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 17 ёшли қиз вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси Бойсун тумани ҳудудидан ўтган 4-К 105 автомобиль йўлининг 6-километрида содир бўлган.
Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси ушбу йўлнинг хавфли бурилиш қисмидан ўтганидан кейин бошқарувни йўқотиб, 6 метр чамасидаги чуқурликка тушиб кетган. Ушбу ҳодиса оқибатида 17 ёшли қиз воқеа жойида вафот этган.
Аниқланишича, мазкур ЙТҲ йўлнинг хавфли бурилиш қисмидаги кўприк йўлининг торлиги, йўлнинг четидаги тўсиқларнинг камлиги сабабли содир бўлган.
Диёра Абдураҳмонова
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь