“Йўлқурилиш” акциядорлик жамиятига янги раис тайинланди

Жамият 4720
image

“Йўлқурилиш” акциядорлик жамиятига янги раҳбар тайинланди ва жамиятнинг кузатув кенгаши таркиби тасдиқланди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.

“Йўлқурилиш” АЖ ягона акциядорининг кеча, 11 сентябрдаги қарори билан Руслан Муптуллаевич Ерниязов мазкур жамият бошқарув раиси этиб тайинланди. 

Маълумот учун, Ўзбекистон Презиеднтининг 2019 йил декабрдаги тегишли ҳужжатига кўра, “Йўлқурилиш” акциядорлик жамияти ташкил этилиши белгиланган. Шунга мувофиқ, жорий йил Давлат активларини бошқариш агентлигининг тегишли буйруғига асосан, “Йўлқурилиш” АЖ ташкил этилган. Унинг ягона акциядори сифатида Давлат активларини бошқариш агентлиги белгиланган. 

Шунингдек, ягона акциядорнинг қарори билан жамият кузатув кенгаши таркиби ҳам тасдиқланди:

Суннатулла Ҳусанович Бекенов – Давлат активларини бошқариш агентлиги директори;

Шуҳрат Бахтиёрович Назаров – Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси ўринбосари;

Нозимжон Қосимович Холмуродов – Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари;

Акмал Журабаевич Абидов – Вазирлар Маҳкамаси бош мутахассиси;

Нодир Шодиевич Арзикулов – Давлат активларини бошқариш агентлиги департамент бошлиғи.

Ушбу таркибда тасдиқланган кузатув кенгашининг биринчи мажлисида аъзоларнинг кўпчилик овози билан кенгаш раиси этиб, Суннатулла Бекенов сайланди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 120
Рейтинг: 3
t
×