Юлдуз Усмонова Президент давлат хавфсизлик хизматига атаб қўшиқ куйлади

Маданият-санъат 95880

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизматига атаб қўшиқ куйлади. Қўшиқ ва унга ишланган видеороликни хонанда Instagram ва YouTube’даги саҳифасига жойлаштирди. 

Видеоролик Президент Мирзиёевнинг пойтахт кўчалари бўйлаб ҳаракатланаётган картежини кўрсатишдан бошланади. 

Қўшиқда шундай сўзлар бор: 

Халқ ўз ишонганин ишонар сизга, 
Суйиб сайланганин инонар сизга.
Халқ ўз ишонганин ишонар сизга, 
Халқнинг нодир мулки ҳимоянгизда.

Саботнинг қаноти қайрилмасин ҳеч, 
Йигит ээ меҳридан айрилмасин ҳеч.

Ватанни, юртбошини қўриқлайди чиндан,
Мард йигитлар, мард ўғлонларинг.
Юртини, юртбошини севади юракдан,
Мард йигитлар, мард ўғлонларинг.

Исмингиз фидоий, насибангиз мард, 
Эртак номингизга қўндирмайсиз гард.
Кечалар уйқусиз, бедор саҳарда,
Юртбошига ҳамроҳ юртда, сафарда. 

Хушёрсиз жонингиз гаров, хатарда, 
Сиз Ватан юраги, қалқонларисиз. 
Бугун қутлар сизни миллат ва давлат, 
Сиз давлат юраги қалқонларисиз. 

Видеоролик сўнгида қайд қилинишича, қўшиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари куни муносабати билан куйланган. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2062
Рейтинг: 3
t
×