Йўл патруль хизмати ходимининг ўзи йўл қоидасини бузди

Жамият

image

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида хизмат учун бириктирилган йўл патруль автомашинаси пиёдалар йўлагини тўсиб қўйгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 20 январь куни Фарғона вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати ЙПХ отряди командир ўринбосари майор ўзига бириктирилган Tracker русумли автомашинани Қўқон шаҳар Алишер Навоий кўчасида йўл ҳаракати қоидаларининг 91-бандини бузиб, пиёдалар ўтиш жойида қолдирган.

Ушбу ҳолат юзасидан майорга нисбатан шу куннинг ўзида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддаси прим 6-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида (600 000 минг сўм) жаримага тортилган.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг