Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Медиа маркази ишга тушди

Жамият

image

Бугун, 1 февраль куни Тошкентнинг “Халқлар дўстлиги” саройи олдида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг хизматда фойдаланиш учун топширилган 138 та хизмат автомобиллари топширилди. 

Шунингдек, шу куни ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси “Мультимедиа маркази”нинг очилиш маросими  ўтказилди. 

Давлат Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан тизимдаги ўзгаришларниОАВ ларида холис ва профессионал тарзда ёритишни таъминлаш режалаштирилмоқда. Мультимедиа маркази замонавий технологиялар ва креатив ёндашувлардан фойдаланган ҳолда ахборот-таҳлилий медиа материалларни тайёрлайди. Жумладан, бу ерда аудио ва видеороликлар, телекўрсатув ва радио эшиттиришлар, ижтимоий рекламалар, воқеа жойидан репортажлар тайёрланиб, эфирга, шунингдек, интернет тармоғига узатилади. Ҳар бир медиа материалнинг долзарблиги, ҳуқуқий жараёнлар ва давр талабига мослиги ҳамда юқори савияда бўлиши талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб Йўл-патруль хизмати ходимлари боди-камералар билан фаолият юритишни бошлади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг