“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатига янги раис сайланди

Жамият

image

Бугун, 27 июль куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати таъсисчилари йиғилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан янги раис сайланди.

Унга кўра, Парламент қуйи палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси Бобур Бекмуродов Ҳаракат раиси бўлди. 

Бобур Бекмуродов 1985 йил 5 январда  Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида туғилган. У Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент молия институтини тамомлаган. 2005—2006 йилларда АҚШнинг Ўзбекистондаги “Partnership for Academic development” (“Академик ривожланиш бўйича ҳамкорлик”) дастури тингловчиси, 2018 йилда “The John Smith Trust” (Буюк Британия) менеджмент дастури тингловчиси бўлган.

Эслатиб ўтамиз, ташкилотнинг аввалги раҳбари Акмал Бурҳонов Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори вазиясига ўтказилгандан кейин бу лавозим бўшаб қолганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг