Юқори Чирчиқ ҳокимининг машинаси уриб юборган 16 ёшли қиз вафот этди

3-саҳифа 8766
image

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани ҳокимига тегишли машина 16 ёшли қизни уриб юборди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида қиз шифохонага олиб кетилаётганда вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 20 август куни 27 ёшли ҳайдовчи У.А. Captiva русумли автомобилида 2005 йилда туғилган қизни уриб юборган. Қиз ЙТҲ оқибатида олган жароҳатлари туфайли туман марказий шифохонасига олиб кетилаётган вақтда вафот этган. 

Маълум қилинишича, Бош прокуратура У.А. Юқори Чирчиқ тумани ҳокимининг ҳайдовчиси эканини тасдиқлаган.  

Ҳозирда мазкур  Жиноят кодексининг 266-моддаси  2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Юқори Чирчиқ тумани ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 453
Рейтинг: 2.9
t
×