Йўқолиб қолган Жек Ма 3 ойдан сўнг кўриниш берди

Олам

image

Хитойнинг Интернет-чакана савдо гиганти – Alibaba асосчиси Жек Ма қарийб уч ой ичида биринчи марта жамоатчилик олдида чиқиш қилди. 20 январь куни у Хитойнинг қишлоқ ўқитувчиларини қўллаб-қувватлашга бағишланган онлайн-тадбирда видео алоқада гапирган. Бу маълумотни бизнесмен ва финтеч гигант Ant Group  (Alipay хизматига эгалик қилувчи Alibaba бўлими) фондининг вакиллари тасдиқлаган.

Манинг нутқини Twitter’да Хитойнинг “Global Times” давлат газетаси журналисти жойлаштирди.

“Мен ва менинг ҳамкасбларим ўқидик ҳамда ўйладик, биз ўзимизни таълим соҳасидаги хайрия ишларига бағишлашга қатъий қарор қилдик”, дейди Ма ўқитувчиларга.

У ўз нутқи давомида, шунингдек, ўқитувчилар учун маросим одатда жанубий Хитойнинг Саня курорт шаҳрида ўтказилишини, аммо бу йил пандемия сабабли онлайн тарзда ўтказилиши кераклигини айтди.

Жек Ма сўнгги марта жамоатчилик олдида 2020 йил 24 октябрда пайдо бўлган эди. Ўшанда ишбилармон Шанхайда бўлиб ўтган молиявий форумда Хитой молия соҳасидаги янгиликларни тўхтатиб турган ҳокимиятни танқид қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

159

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг