Йўқолиб қолган 8 ёшли бола топилди

Жамият 1896
image

Кеча, 31 июль куни соат тахминан 09:30 да Фарғона шаҳар Алишер Навоий кўчасида истиқомат қилувчи З.О. исмли аёл Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона вилояти Қўриқлаш хизмати ходимларига мурожаат қилиб,  жияни йўқолиб қолганлигини билдириб, уни топишда ёрдам сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармасида хизмат олиб бораётган сафдор ходимлар Аброр Ваҳобов ва Маъмуржон Йўлдошев кўчада қаровсиз ҳолда йиғлаб юрган 7-8 ёшлардаги болакайни учратиб, зудлик билан яқинларини топиш мақсадида навбатчилик қисмига хабар берган.

Миллий гвардия Матбуот хизматининг маълум қилишича, орадан бироз вақт ўтиб, йўқолиб қолган бола Сўх туманида яшовчи 2011 йилда туғилган А.Э. бўлиб, холаси З.О.нинг уйига меҳмонга келгани, кўчага ўйнагани чиқиб адашиб қолганлиги аниқланиб, бола ўз яқинларига топширилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 58
Рейтинг: 2.9
Будьте в курсе событий!
×
×