Автокран дарёга қулади

Олам 3203
image

Бугун, 5 октябрь куни эрталаб автокран Фонтанка дарёси қирғоғидаги тўсиқни синдириб сувга қулади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Aвтоҳалокат Санкт-Петербургнинг марказидаги Невский проспекти билан кесишган жойда содир бўлди Жароҳат олганлар йўқ. 

Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 5 октябрь куни, Тошкент вақти билан соат 09:00 атрофида Санкт-Петербургда, Фонтанка қирғоғидаги 44-уйда,  автокранинг ҳайдовчиси ойнани созлаш учун чиққанида, машинани қўл тормозига қўймаган, натижада у сувга тушиб кетган.

Бахтсиз ҳодиса натижасида ҳеч ким ҳалок бўлмаган. . 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қулаган транспорт воситасини дарёдан олиб чиқиш учун авария жойига кранни етказиб беришни ташкил қилмоқда.
 

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 83
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×