Йўқчилик сабаб қизини сотаётган аёл 3 йилга қамалди

3-саҳифа

image

Сирдарё вилоятида аёл вояга етмаган қизини танишига 5 млн 700 минг сўм эвазига сотди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Гулистон шаҳрида аёл ўзи билан бирга истиқомат қилувчи вояга етмаган қиз фарзандини танишига 5 700 000 минг сўм эвазига сотиб юборган. Судланувчи суд мажлисида фарзандини сотиш мақсади бўлмагани, уни моддий қийинчилик бунга мажбур қилганини айтган.

Шунингдек, у дорихоналардан ҳамда фарзандининг энагасидан қарздор бўлиб қолгани сабабли, ушбу қарзларни қоплаб бериш эвазига фарзандини сотишга мажбур бўлганини маълум қилган.

Аёлга нисбатан суд томонидан Жиноят кодекснинг тегишли банди билан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

228

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made