Юк автомобили балонлари остига йиқилиб тушган 11 ёшли бола ҳалок бўлди (видео)
3-саҳифа
−
22 октябр 2021 12519 1 дақиқа
Кеча, 21 октябрь куни Тошкент вилоятида 11 ёшли бола HOWO русумли юк автомобилининг ғилдираклари остига кириб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИББ Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа соат тахминан 11:00 атрофида Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган М34 “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлининг 27-километрида содир бўлган.
Хабарга кўра, 2010 йилда туғилган велосипедчи ҳаракатланиб кетаётган вақтида эҳтиётсизлик сабаб шу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган 1963 йилда туғилган ҳайдовчи У. Х. бошқарувидаги HOWO русумли юк автомобилининг орқа ғилдираклари остида йиқилиб тушган.
ЙТҲ оқибатида 2010 йилда туғилган Янгийўл туманида истиқомат қилувчи бола воқеа жойида вафот этган.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август