ЙТҲ сабаб Ширин шаҳри газсиз қолди
Local
−
24 November 2020 6096 1 minute
Сирдарё вилояти Ширин шаҳри аҳолиси вақтинча газсиз қолди. Бунга йўл-транспорт ҳодисаси сабаб бўлгани айтилмоқда.
Ширин шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, бугун, 24 ноябрь куни соат 03:00 атрофида Ширин шаҳар "Амир Темур" маҳалласи "Ибн Сино" кўчасидан ўтувчи ўрта босимли газ тармоғида авария ҳолати юзага келган.

Ширин шаҳрида ҳайдовчи бошқарувини йўқотиб, газ қувурига бориб урилган. Натижада, "Амир Темур" маҳалласидан ўтувчи газ тармоғида авария ҳолати юзага келиб, бутун шаҳар вақтинча газсиз қолган.

Таъкидланишича, шу вақтнинг ўзида шаҳар ҳокимлиги ҳамда "Шириншаҳаргаз" газ таъминоти корхонаси ходимларининг сайи-ҳаракатлари натижасида муаммо жойида ва ўз вақтида бартараф этилган.

Шу муносабат билан, газ таъминоти бутун шаҳар бўйлаб, соат 3:00 дан 9:00 гача ўзиб қўйилган.

Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August