ЙТҲ бўйича қалбаки ҳужжат тайёрлаётган шифокор $1000 пора билан ушланди
3-саҳифа
−
07 Март 2022
5863Хоразм вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳеч кимга шикаст етмагани бўйича ҳужжатларни тўғрилаб бермоқчи бўлган шифокор минг доллар пора олаётганда ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати маълум қилди.
Аниқланишича, Урганч тез тиббий ёрдам бошқармаси марказий поликлиникаси шифокори А.С. фуқаро Т. бошқарувидаги автотранспорт воситасида содир бўлган автоҳалокат оқибатида ҳеч кимга шикаст етмагани ҳақидаги ҳужжатларни ҳайдовчининг фойдасига ҳал қилиб беришини айтган.
Шунингдек, у мазкур масала юзасидан текширув ҳаракатларини ўтказаётган Ички ишлар бошқармаси терговчисини ҳам жавобгарликка тортмасликка кўндириб бермоқчи бўлган.
Шифокори А.С. барча “хайрли” хизматлари эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида эса ашёвий далиллар билан ушланган.
Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь