ЙПХ ходимларининг кўкрак нишони янгиланди

Жамият 4195
image
-

Жорий йилнинг 1 августидан бошлаб Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари янги кўкрак нишони билан иш олиб боришади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, кўкрак нишон белгиси олтин рангли, қалқон кўринишида, алюминий металидан тайёрланган. Асос ИИВ эмблемаси, ҳудудий код ва рақамлардан иборат.

Нишон марказида ИИВ эмблемаси жойлаштирилган. Эмблеманинг юқори ва пастки қисмида эса Ўзбекистон Республикаси ва Ички ишлар вазирлиги ёзувлари бор. Энг юқори қисмида 8 қиррали юлдуз, ярим ой ва 5 қиррали юлдуз жойлаштирилган.

Қайд этилишича, пастки қисмида жойлашган кўкрак нишон белгисининг коди: 2 хонали ҳарф ва 4 хонали рақамдан иборат.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 105
Рейтинг: 2.9
t
×