ЙПХ ходимлари қидирувдаги 3 фуқарони қўлга олди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари Сергели, Мирзо Улуғбек ва Бектемир туманларида фаолият олиб бораётган чоғида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг турли моддалари билан айбланиб, қидирувга берилган 3 нафарни шахсни қўлга олди. Бу ҳақда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди. 

Хусусан, жорий йилнинг 12 ноябрь куни соат 15:10 ларда Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими А.Холов томонидан Паркент кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Cobalt русумли автомобиль тўхтатилган. Ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган Ф.Б.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан айбланиб, 2020 йил 9 июль кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ф.Б. Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилган.

13 ноябрь куни соат 17:10 ларда Тошкент шаҳар, Сергели туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ж.Хусанов ва А.Солиевлар томонидан пиёда, 1997 йилда туғилган У.К. тўхтатилиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан айбланиб, 2021 йил 22 сентябрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро У.К. Сергели тумани ИИО ФМБга топширилган.

Шунингдек, 13 ноябрь куни соат 18:20 ларда Тошкент шаҳар, Бектемир туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Б.Умаров ва Д.Таджиқуловлар томонидан Тошкент халқа айланма йўли кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Nexia русумли автомобиль тўхтатилган. Ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган Ў.А.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2020 йил 7 июль кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ў.А. Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

124

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг