ЙПХ ходимлари 7 йилдан бери қидирувда бўлган шахсни ушлади
3-саҳифа
−
15 Февраль 2022
185922014 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Тошкентда Йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан кўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, кеча, 14 февраль куни соат 23:00 ларда Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ш.Хикматов ва Р.Ғофуров томонидан Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган Cobalt русумли автомобиль тўхтатилиб, текширилган.
Автомобилнинг 33 ёшли ҳайдовчиси С.А.нинг маълумотлари планшет мосламасидаги махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро С.А. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан айбланиб, 2014 йил 8 март кунидан буён қидирувда экани маълум бўлган.
Хабарга кўра, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро С.А. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.
LiveБарчаси