ЙПХ ходими ичида оғир касал борлиги айтилган тез ёрдам машинасига “мигалка”ни ёқмагани учун чора кўрди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 10 март куни ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда ЙПХ ходими ичида оғир касал борлиги айтилган тез ёрдам машинасига “мигалка”ни ёқмагани учун чора кўргани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолатга Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси изоҳ берди.

Мазкур ҳолат ҳолат 2019 йилда Сурхондарё вилояти Шеробод туманида содир бўлган бўлиб, Damas русумли автомобиль ҳайдовчиси 3.27 “Тўхташ тақиқланган” белгисининг таъсир доирасида маълум муддат тўхтаб, сўнгра ҳаракатланган вақтда ЙПХ ходими томонидан тўхтатилган ва Йўл ҳаракати қоидаларининг 25-банди иккинчи хатбошиси (бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига нисбатан имтиёзга эга бўлишлари учун бундай транспорт воситаларида кўк ёки кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи чироқ-маёқча ва махсус товушли ишора ёқилган бўлиши шарт) ҳақида ҳайдовчига эслатилган. 

Текширув давомида ҳайдовчининг меъёрий ҳужжатлари тўлиқ эмаслиги маълум бўлган.

Ижтимоий тармоқда ушбу тез тиббий ёрдам автомобилида оғир бемор борлиги айтилган. Видеода кўринганидек, автомобилда бемор йўловчи бўлмаган. Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида ҳам автомобилда бемор йўловчи бўлмагани ўз тасдиғини топган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

719

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг