Йўл қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясига бошлиқ тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Фахриддин Мухиддинович Салихов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясининг бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Адли вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди. 

Салихов соҳада катта тажрибага эга мутахассислардан бири бўлиб, у кўп йиллар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида фаолият олиб борган. 

Маълумот ўрнида, Инспекциянинг асосий вазифаси юридик ва жисмоний шахслар томонидан йўл қурилиши ишларида, йўл-қурилиш материаллари, маҳсулотлар ва конструкцияларни ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш ҳисобланади. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Йўл қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар