Йирик наркобароннинг ўғли қўлга олинди. Жараёнда 29 киши ҳалок бўлди
Олам
−
07 Январь 2023
18665Мексикада наркобарон Эль Чапонинг ўғли қўлга олинди. Ҳибсга олинган Гусман-Лопес отаси асос солган Синалоа наркокартели бўлимини бошқарганликда айбланмоқда. Бу ишлаб чиқариш, контрабанда ва гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланадиган дунёдаги энг йирик яширин ташкилотлардан бири ҳисобланади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Мексика Президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор Миллий саройдаги кундалик матбуот анжуманида ҳолат ҳақида маълумот берди.
"10 нафар хавфсизлик хизмати ходими ҳалок бўлди, 35 нафар аскар яраланди”, дейди Президент.
Мексика полицияси ҳарбийлар билан бирга машҳур наркобарон Эль Чапонинг ўғлини 6 январь куни эрталаб Синалоа штатининг Кулиакан шаҳрида ҳибсга олди. Ҳибсга олиш чоғида содир бўлган отишмада жами 29 киши ҳалок бўлди.
Мексика мудофаа вазирлигининг баёнот беришича, махсус операцияда 3586 нафар ҳарбий хизматчи иштирок этган, тўқнашувлар чоғида 19 нафар жиноий гуруҳ аъзоси ўлдирилган ва 21 нафар жиноятчи қўлга олинган.
Синалоа губернатори Рубен Рочанинг айтишича, штат шаҳарларида назорат ўрнатилган.
Наркобаронни қўлга олиш бўйича операция АҚШ расмийлари кўмагида ўтказилди, ҳозирда жиноятчи пойтахт Мехикодаги хавфсиз жойда сақланмоқда.
Наркобарон ҳибсга олингани маълум бўлгач, шаҳарда тартибсизлик ва отишмалар бошланди, кўчаларда машиналар ёниб кетди. Ижтимоий тармоқларда ёнаётган автобусларнинг йўлларни тўсиб қўйгани акс этган видеолар тарқалди.
Маълумот учун, 2019 йилда Мексика расмийлари Гусман-Лопесни ҳибсга олганди, аммо унинг тарафдорлари зўравонликларни авж олдирмасликлари учун наркобарон қўйиб юборилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь