Йилнинг энг яхши саёҳат фотолари эълон қилинди (фоторепортаж)
Бу қизиқ
−
23 Январь
10411Сўнгги 21 йил давомида дунёнинг турли бурчакларидан ҳаваскор ва профессионал фотографлар қатнашадиган халқаро саёҳат фотосуратчиси (TPOTY) танлови ғолиблари аниқланди. Бу йилги танловда 150 дан ортиқ мамлакатдан қатнашган фотографлар 20 000 дан ортиқ суратларни ҳакамларга тақдим этди.
Суратлар орасидан ғолиб деб топилганлари интернетда эълон қилинди. Кадрлар, шунингдек, 16-19 март кунлари Англиянинг Бирмингем шаҳрида бўлиб ўтадиган The Photography & Video Show кўргазмасида ҳам намойиш этилади.
Кўл юзасига тушган эрталабки тумандан тортиб, вулқон кратеридан отилиб чиқаётган лавагача: ушбу фотосуратлар кишини ҳайратлантириши аниқ.
Йилнинг саёҳат фотографи: АндреЯ Равнак (Пенза, Италия)
“Баҳорнинг бошида ёғган биринчи ёмғир буғдойнинг доирасимон далаларда ўсишига имкон беради. Совуқ кечалар туфайли бу даврда мусаффо тонг чоғи ландшафт кўпинча гўзал туманлар билан қопланади. Бу қишлоқ хўжалигининг кам сонли аҳолиси ерлардан тўлиқ фойдаланишга ҳаракат қилади. Фермалар алоҳида тепаликларнинг юқори қисмида жойлашган”.
Йилнинг саёҳат фотографи: АндреЯ Равнак (Жанубий Моравия, Киёв яқинида, Чехия)
“Эрта баҳор, тупроқ ҳали нимадир ўсиб чиқиши учун жуда совуқ. Тепалик ёнбағрида янги боғ барпо этилганида қизиқарли нақш ҳосил бўлди ва бу манзарани жуда мавҳум қилди”.
Йилнинг энг ёш саёҳат фотографи: Kаден Шепард Чои, АҚШ, 14 ёш, (Чинле, Аризона, АҚШ)
“Қўйлар каньоннинг кираверишидаги қўраларига қайтарилади. Улар туёқларининг остидан кўтарилаётган чанг булути оралаб юриб кетмоқдалар. Қўйлар аввалига каньон оғзига киришни истамайдилар, лекин уйга қайтаётганларини билиб, улар қаршилик кўрсатмайди. Узоқ кун давомида қўйларни бошқарган икки ўйноқи подачи ит ортда қолади”.
Йилнинг энг ёш саёҳат фотографи: Kаден Шепард Чои, АҚШ, 14 ёш, (Чинле, Аризона, АҚШ)
“Аёллар соатлаб сувга шўнғидилар. Мен уларни объектив билан кузатиб турарканман, улар ғойиб бўлар, сўнг денгизда яна пайдо бўларди. Ягона ўзгармас нарса уларнинг тўқ сариқ рангли сузгичлари эди. Мен бу Ҳаенео тасвирини у океанга мукаммал шаклда шўнғиганида олдим. Бу унинг эрталабки биринчи шўнғиши бўлиши мумкин. Ҳаводаги сариқ қанотлар ва кичик тўлқинлар олдинги планни яратади. Ҳаенео атрофида денгиз шу қадар нотинч кўринади. Олисда тўлқинлар вулқон тошлари устига урилади. Енгил туман кириб келади, фонда кичик оролнинг пардали қисмлари. Тепада булутлар сирли тарзда кўтарилади”.
Йилнинг ёш саёҳат фотографи (15-18 ёш гуруҳи): Лили Жанг, 17 ёш (Экстон, Пенсильвания, АҚШ)
“Кўл юзасида олтин туман муаллақ турибди ва бу хаёлий манзара орасида балиқчи билан ўрдак бирга яшайди. Марш Крик штат боғида бу кутилмаган дуэтни кўриб, манзарани суратга олишим кераклигини англадим”.
Йилнинг ёш саёҳат фотографи (15-18 ёш гуруҳи): Мэттью Арметт, 18 ёш (Сулаймон ибодатхонаси, Бакстон, Буюк Британия)
“Ой Сулаймон ибодатхонасининг силуэти ва менинг дўстларимдан бири билан битта чизиқда эди. Бу қаторни тўғри тузиш қийин бўлди, лекин ой ботаётган пайтда кадрни суратга олганимдан мамнунман”.
Йилнинг ёш саёҳат фотосуратчиси (15-18 ёш гуруҳи): Артур Чех, 15 ёш (Ифран миллий боғи, Марокаш)
“Бу ёввойи маймунлар Марокашнинг улуғвор Атлас садрларига бемалол чиқишади ва уларни томоша қилиш учун соатлаб вақт сарфлаш жуда ажойиб. Мен ўрмоннинг ўзига хос атмосферасини ва маймунларнинг ҳаётини суратга олишга ҳаракат қилдим: тинч, осойишта, қулай, таниш”.
Йилнинг ёш фотографи (14 ёш ва ундан кичик): Заян Дуррани, 14 ёш (Литли-Хрутур вулқони, Исландия)
“Отам билан мен Исландияда давом этаётган вулқон отилишини зиёрат қилиш учун бордик. Мен кўз ўнгимда янги ер пайдо бўлганига гувоҳ бўлдим. Биз қўпол, тоғли тепаликлар ва чўлларни босиб ўтиб, умуман тўхтамасдан 10 миля йўл юрдик. Биз вақт билан пойга ўйнардик, чунки қалин, зарарли туман бостириб келаётган эди ва бизга ҳудуддан эвакуация қилинишимиз кераклигини айтишди. Мен, ниҳоят, оловли лавага яқин келдим ва бу манзарани дрон ёрдамида суратга туширдим”.
Пейзаж ва атроф-муҳит портфели ғолиби: Арманд Сарлангуе (Свинафелсжокул, Исландия)
“Ушбу 360 даражали панорама дрон ёрдамида суратга олинган. Унда музлик сувларининг бутун йўли, фонда Скафтафелсжокул музлигидан кўлга, дарёга, кейин эса океангача майдон кўрсатилган”.
Пейзаж ва атроф-муҳит портфели бўйича иккинчи ўрин: Тим Бёрд (Обама Онсен, Нагасаки, Япония)
“Япониянинг Нагасаки префектурасидаги Обама Онсен шаҳри ва унинг атрофидаги онсен (иссиқ булоқлар) кўпинча буғли булутга ўралади. Булоқлар яқинидаги бу манзарали боғлар тўсатдан ёғган қор билан сеҳрли тарзда тўсиб қўйилган. Kамерам об-ҳавога чидамли эмаслиги сабаб мен тезроқ суратга олишим керак эди. Ўткинчи, нозик тасвир...”
Пейзаж ва атроф-муҳит портфели мақтовга сазовор: Касуаки Косеки (Ширакава кўли, Ииде шаҳарчаси, Ямагата префектураси, Япония)
“Қишнинг охиридан ёзнинг бошигача бўлган даврда Ширакава кўли эриган қор суви билан тўлади ва "сув остида қолган ўрмон" пайдо бўлади. Кўлдаги сув оч кўк, оч яшил ранглар ўртасида ўзгариб туради ва туман билан бирлашади. Сув остида қолган, ўрмонга қаратилган кўзгулар ажойиб манзара яратади. Март ойида қалин қор билан қопланган Ширакава кўли аста-секин ўзгариб борарди. Туманли дарахтлар орасида қисқа вақт ичида чиройли ёруғлик порлади”.
Табиат, ёввойи олам ва табиатни муҳофаза қилиш йўналиши бўйича иккинчи ўринни эгаллаган: Сем Турли (Wild is Life Sanctuary, Хараре, Зимбабве)
“Ҳар куни Матео ва панголин (чумолихўр) Маримба термитлар ва чумолиларни қидириб, бирга юради. Матео Маримбанинг қаттиқ тупроқни қазишга ҳаракат қилаётганини кўрганда, унга тез-тез ёрдам беради ва дўстини осон овқат билан таъминлайди. Маримба бир ёшга тўлганида, онаси овлаб кетилди. Маримба ўзини боқиш учун жуда ёш эди ва шу сабабли уни Зимбабвенинг Хараре шаҳридаги Wild is Life қўриқхонасига олиб боришди ва у ерда Матео билан учрашди. Панголинларни боқиш жуда қийин, улар алоҳида ва махсус парваришни талаб қилади. Матеонинг юмшоқ табиати унга мос келадигандек туюлди ва улар ўртасида ажойиб муносабатлар пайдо бўлди. Маримба ва Матео кунига ўн соат вақтни бирга ўтказишади. Ўтган 13 йил шуни кўрсатадики, улар бир-биридан ажралмасдир. Маримбани ёввойи табиатга қўйиб юборишга кўп уринишган, аммо у ҳар доим Матеога қайтиш йўлини топади. Матео Маримбани ўзининг сўнгги туғилган фарзанди деб айтади”.
Табиат, ёввойи олам ва табиатни муҳофаза қилиш йўналиши бўйича юқори баҳоланган: Роие Галитз (Тарангире миллий боғи, Танзания)
“Сўнгги қучоқ: шер боласи ўлган урғочи фил билан озиқланмоқда. Бу бутун тўда учун катта байрам бўлиб, Тарангире миллий боғи елвизакдан азият чекаётганларни озуқавий занжир билан таъминлайди. Бу ҳолат тўрт қитъанинг тўрт йиртқичи иқлим ўзгариши каби муаммоларга дуч келаётганини кўрсатади”.
Афанасиос Малоукос (Байкал кўли, Сибир, Россия)
“Шаман Александр Олгой ороли қоялари ёнидаги муз ғорида. Муз ғорлари одамлар яшайдиган ўрта дунё руҳларининг бошпанаси ҳисобланади, “Юқори дунё” яхши худолар учун, “қуйи дунё” эса қоронғулик кучлари учун ажратилган”.
Жек Лоусон (Лагос, Нигера)
“Нигериянинг ампутантлар миллий терма жамоаси “Тhe Special Eagles” нинг тўрт нафар аъзоси соҳилда бир кунда океанга қараб туришади”.
Алоҳида эътироф: Сун Бин (Чжуомуланг қишлоғи, Юннан, Хитой)
“Йи оиласи кўп асрлик уйида”.
Алоҳида эътироф: Шижит Онден Черият (Ал-Қусайс чорва бозори, Дубай, БАА)
“Бирлашган Араб Амирликларида туялар маданият ва иқтисодиётнинг муҳим қисми ҳисобланади. Уларнинг тўғри овқатланишини таъминлаш жуда муҳим. Ал-Қусайс чорва бозорида туялар учун барқарор ва тўйимли озуқа яратиш мақсадида турли ингредиентларни аралаштириб ем тайёрланади. Бу жараён кўпинча дон, дуккакли ўсимликлар, пичан ва бошқа муҳим озиқ моддалар комбинациясини ўз ичига олади”.
Моҳинур Маматова тайёрлади
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь