Йилнинг энг машҳур спортчилари аниқланди

Спорт 4712
image

UFC`нинг энгил вазн тоифасидаги чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокама қилинадиган спортчига айланди. Бу ҳақда Lenta.ru хабар бермоқда.

Бу хулосага 2019 йилги ижтимоий тармоқлар вакиллари, нашрлар ва фойдаланувчилар изоҳларини таҳлил қилингандан сўнг келинди. Tаъкидланганишича, Нурмуҳамедов ва Дастин Порье ўртасидаги жанг Odnaklassniki`да олти миллион киши томонидан муҳокама қилиниб, 12 миллион “просмотр” тўплаган.

Иккинчи ва учинчи ўринларни ўтган йил сўнгида Mосквада жанжал уюштиргани учун судланган ва шу йил спортга қайтган футболчилар Павел Mамаев ва Aлександр Кокорин эгаллади. Кучли бешликка Лионель Mесси ва хоккейчи Aлександр Овечкин ҳам кирди.

Йилнинг энг яхши спортчиларининг ўнталигига футболчилар Криштиану Роналду ва Aртём Дзюба, фигурали учувчи Aлина Загитова, аралаш яккакураш (MMA) Фёдор Емельяненко ва фигурали учувчи Эвгения Mедведева кирди.

Odnaklassniki`да спорт клубларидан “Спартак” энг кўп эслаб ўтилган. Ундан кейин “Реал”, “Локомотив”, “Барселона”, “Aрсенал”, “Зенит”, “Динамо”, ЦСКA, “Челси”, “Ювентус” каби клублар бормоқда.

Шаҳноза Тўрамуротова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 113
Рейтинг: 3
t
×
×