Йилнинг энг диққатга сазовор меъморий суратлари эълон қилинди

Олам 12305
image

Ўтган ҳафта “Architectural Photography Awards 2022” ташкилотчилари интерьер, экстерьер ҳамда ландшафт йўналиши бўйича йилнинг энг яхши фотосуратларини эълон қилди. Улар ўзида нафис геометрияни, мавҳум силуэтлар ва қурилиш ашёларининг гўзаллигини мужассам этгани билан ажралиб турмоқда. 

Фотосуратлар орасида Хитойнинг Хэбэй провинциясидаги “Open Architecture” компаниясининг “Sound” ибодатхонаси ичидаги атмосфера манзараси, Япония пойтахти Токиодаги шиша полнинг бадиий тасвири ва Бельгиянинг Брюгге шаҳри яқинидаги бино ҳайвон шохлари билан қопланган кўринишдан иборат бўлган суратлари жой олган.

Маълумотларга кўра, ўтган йили 42 мамлакатдан фотосуратчилар иштирок этган бўлса, бу йил танлов географияси кенгайиб, 64 давлат фотографларини жамлаган. Ҳакамлар ҳайъати орасида Буюк Британия Қироллик санъат академияси архитектура бўлим раҳбари Вики Ричардсон ва меъмор, марҳум Заҳа Ҳадид фирмаси директори Патрик Шумахер ҳам бор эди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили фотограф Лю Хингҳао Хитойнинг Чунцин шаҳридаги “Safdie Architects” компаниясининг “Raffles City” мажмуаси фонида дам олаётган одамлар тасвири учун ғолиб деб топилган эди. Бу йилги танлов ғолибларининг асарлари асл нусхаси кенг жамоатчилик учун декабрь ойида Португалиянинг Лиссабон шаҳрида бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон архитектура фестивалида намойиш этилади.

Нурмуҳаммад Файзуллаев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 455
Рейтинг: 3.1
t
×