Йил сарҳисоби: 2022 йилда нечта журналист вафот этди?

Олам

image

Жорий йилда 67 нафар журналист хизмат вазифасини ўтаётганда ҳалок бўлгани маълум бўлди. Бу ҳақда Халқаро журналистлар федерацияси хабар берди.

Маълумотларга кўра, жорий йилда ўлдирилган ва қамоққа олинган журналистлар сонида “кескин ўсиш” кузатилган. Бу ўтган йилга нисбатан 47 тага кўп.

Маълумки, Украина Россия босқини туфайли энг хавфли давлатга айланди. У ерда ўлдирилган журналистлар ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг умумий сони 12 нафарни ташкил қилади.

Шунингдек, Гаитидаги зўравонлик ва Мексикадаги уюшган жиноятчилик ортидан умумий 17 нафар журналист ҳалок бўлган.

“Журналистлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ўлими сонининг ортиши жиддий ташвишга сабаб бўлмоқда ва бу бутун дунё ҳукуматларини демократиянинг асосий устунларидан бири бўлган журналистикани ҳимоя қилиш учун чора кўришга яна бир чақирувдир”, дейди федерация котиби Антони Белланже.

Бундан ташқари, Халқаро журналистлар федерацияси панжара ортидаги журналистлар сони ҳақида ҳам хабар берди. Унга кўра, 2022 йилда улар 10 тага кўпайиб, 375 нафарни ташкил қилмоқда. Бу рўйхатда Хитой 84 нафар қамоққа олинган журналист билан биринчи ўринни эгаллаган. Иккинчи ўринда – Мянма (64), учинчи –Туркия (51), тўртинчи – Эрон (34) ва Беларусь (33) кучли бешликка кирган.

Аввалроқ ўзбекистонлик икки журналист ижтимоий тармоқларда ёзилган пости учун ички ишлар идоралари ходимлари томонидан саволларга тутилгани ҳақида хабар берилган эди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made