Йил охиригача Озарбайжон 5,5 минг қочқинни Қорабоғга қайтаради

Олам

image

Қорабоғдаги уйларига қайтарилган озарбайжонлик ички кўчирилганлар сони жорий йилнинг охиригача 5,5 минг нафарни ташкил қилади. Бу ҳақда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Зангилон шаҳрида очилган II миллий шаҳарсозлик форумида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

“Ҳозирги кунга қадар 2,3 минг нафар собиқ ички кўчирилганлар қайтарилган бўлса, жорий йил охирига қадар уларнинг сони 5,5 минг кишини ташкил этади”, дейди Президент.

Алиевнинг қўшимча қилишича, ҳозирда ўз ватанларига қайтишни кутаётганлар орасида ўзига хос навбат пайдо бўлган. 

“Одамлар Бакудан, мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри – Сумгаитдан, Ганжадан келаяпти, шаҳарлардан қишлоқларга келаяпти”, деган Озарбайжон раҳбари.

Расмий маълумотларга кўра, Қорабоғ можароси оқибатида 1 миллионга яқин озарбайжонлик қочқин ва ички кўчирилганларга айланган.

Бундан ташқари, у Баку Қорабоғдаги арман аҳолисининг ҳуқуқлари ва хавфсизлигини таъминлаши, уларга реинтеграция бўйича ўз қарашларини тақдим этганини таъкидлаган. 

"Биз Қорабоғдаги арман аҳолисининг ҳуқуқлари ва хавфсизлиги ҳимоя қилинишини расман эълон қиламиз. Биз Қорабоғдаги арман ҳамжамиятига уларнинг Озарбайжон Конституцияси ва халқаро конвенцияларда ўз аксини топган диний, таълим, маданий, коммунал ва бошқа барча ҳуқуқларини ҳурмат қилишни ўз ичига олган реинтеграция ҳақидаги қарашларимизни аллақачон тақдим этдик”, деган Озарбайжон раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 28 сентябрь куни халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси унинг раҳбари Самвел Шаҳраманян томонидан имзоланган фармон билан тугатилганди. Бунгача, 19 сентябрь куни Баку минтақада "маҳаллий аксилтеррор чоралари" бошланганини эълон қилди ва арман ҳарбийларини минтақадан олиб чиқиб кетишни талаб қилди. Ереван Қорабоғда арман Қуролли кучлари йўқлигини таъкидлаб, содир бўлаётган воқеаларни “кенг кўламли тажовуз” деб атади. Россия ва АҚШ можаро томонларини қон тўкилишини тўхтатиб, дипломатик келишувга қайтишга чақирди. 20 сентябрь куни Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Россия тинчликпарвар контингенти иштирокида Қорабоғда аксилтеррор тадбирларини тўхтатиш бўйича келишувга эришилганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг