Йил охиригача Беларусда 25 млрд долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилади

Олам

image

Беларусь иқтисодиёт вазири Александр Червяков 2022 йил охиригача импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ўтган йилга нисбатан 10 фоизга кўп ишлаб чиқарилишини ва унинг миқдори қарийб 25 миллиард долларни ташкил этишини айтди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

“Йил охирига қадар 25 миллиард долларга яқин импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилади, бу ўтган йилга нисбатан 10 фоизга кўпдир”, дейди Червяков.

Унинг сўзларига кўра, импорт ўрнини босиш санкция босимига қарши туришнинг асосий механизми ва воситаси, саноат ишлаб чиқаришининг ҳаракатлантирувчи кучига айланди. Унинг таъкидлашича, келгуси йилда ҳам импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга бўлган эътибор давом этади. 

"Биринчиси – интеграция лойиҳалари. 1,5 миллиард доллар эквивалентидаги 20 га яқин интеграция лойиҳалари аллақачон шакллантирилган. Биз катта захираларни кўрмоқдамиз. Бугун Россияда импорт ўрнини босувчи 20 га яқин интеграция дастурлари амалга оширилмоқда, бунда бизнинг иштирокимиз тўлиқ бўлиши мумкин", дея қўшимча қилди иқтисодиёт вазири.

Вазир маҳаллийлаштиришни ошириш муҳимлигини ҳам қайд этган. 

“Биз аниқ маҳсулотлар бўйича 170 дан ортиқ “йўл харитаси”ни шакллантирдик, уларда 2025 йилгача маҳаллийлаштиришни оширишимиз керак”, дейди у.

Шунингдек, Червяковнинг айтишича, маҳаллий хомашёдан фойдаланиш йўналишида захиралар мавжуд. 

"Биз зиғир, ёғоч, терини қайта ишлашга катта эътибор қаратдик. Қайта ишлашни эса янада чуқурлаштиришимиз керак", дея таъкидлади Черняков. 

Вазир яна бир йўналиш кичик бизнесни йирик корхоналар билан ҳамкорликка жалб қилишга боғлиқлигини таъкидлади. Аввалроқ давлат раҳбари томонидан “кичик бизнесни йирик корхоналар билан ҳамкорликка жалб этиш, улар технологик занжирларда ёрдам бериши” вазифаси қўйилган эди.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг