Йил бошидан буён Ўзбекистонда қанча эгизак дунёга келгани маълум бўлди
Жамият
−
14 Декабрь 2022
3076Жорий йилнинг январь-ноябрь ойлари (10 ой) давомида Ўзбекистонда 18230 нафар эгизак чақалоқ туғилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан кўрсаткичлар 1408 тага ошган. Ҳудудлар кесимида солиштирилганда Самарқанд вилояти 2122 нафар эгизак туғилиши билан рейтингда етакчилик қилмоқда.
10 ойда ҳудудлар бўйича туғилган эгизаклар сони қуйидагича:
Қашқадарё вилоятида – 1888 нафар;
Фарғона вилоятида – 1717 нафар;
Андижон вилоятида – 1676 нафар;
Наманган вилоятида – 1648 нафар;
Тошкент шаҳрида – 1616 нафар;
Сурхондарё вилоятида – 1546 нафар;
Тошкент вилоятида – 1431 нафар;
Бухоро вилоятида – 954 нафар;
Хоразм вилоятида – 899 нафар;
Қорақалпоғистон Республикасида – 888 нафар;
Жиззах вилоятида – 777 нафар;
Навоий вилоятида – 579 нафар;
Сирдарё вилоятида – 489 нафар.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бир сутка давомида 2806 нафар чақалоқ дунёга келгани ҳақида хабар берилган эди.
Озода Чориева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь