Йил бошидан бери 5,5 млрд сўмлик газ ўғирлангани аниқланди

Жамият

image

Жорий йил бошидан бери 215 та ҳолатда табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Бунинг натижасида таъминотчи корхоналарга 5,5 миллиард сўм зарар етказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги нефть мааҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, “Ўзнефтгазинспекция” томонидан ўтказилган текширувлар натижасида республика бўйича жорий йил бошидан бери 215 та ҳолатда улгуржи истеъмолчилар томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланилган ҳолатлари аниқланган. 

Бунинг натижасида газ таъминоти корхоналари манфаатларига 5,5 млрд сўм зарар етказилган, ҳисоб-китоб қилинган газ ҳажми эса 4,9 млн метр кубни ташкил этган.

Ушбу ҳажмдаги табиий газ 280 000 та хонадоннинг бир кунлик истеъмолини ташкил этади.

Аниқланган барча ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг