Йигитларни жинсий алоқага таклиф қилиб, яланғоч ҳолда видеога олган гуруҳ ушланди

3-саҳифа

image

Фарғонада йигитларни жинсий алоқага таклиф қилиб, товламачилик йўли билан пул ишлаб келган бир қиз ва уч йигитдан иборат жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 3 апрелидан 4 апрелга ўтар кечаси қиз бир неча йигитларни жинсий алоқа қилиш учун келишилган хонага олиб борган. Шундан сўнг қизнинг жиноий шериклари хонага кириб, ушбу йигитларга тегишли 3 дона телефон ва 700 минг сўм миқдордаги пулларни қўлга киритиб, уларни яланғоч ҳолатда видеога олган.

Жиноий гуруҳ йигитлардан 5 миллион сўм пул талаб қилиб, акс ҳолда улар бошқариб келган машинани бермаслигини айтган. Жабрланувчи йигитлар ёнида бунча миқдорда пул йўқлигини айтиб, кейинроқ топиб беришни ваъда қилган. Жиноий гуруҳ машинани қайтариб бериб, йигитларнинг мол-мулкларини олиб қолган.

4 апрель куни мазкур жиноий гуруҳ ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тартибида эҳтиёт чораси қўлланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона жиноий гуруҳ \

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг