Сахаров номидаги мукофот Украина халқига топширилди

Олам

image

Европарламентнинг Андрей Сахаров номидаги “Фикр эркинлиги учун” мукофотининг бу йилги ғолиблари Украина, унинг халқи ва Президент Владимир Зеленский бўлди. 

“Мамлакат Президенти, сайланган етакчилар ва фуқаролик жамияти вакили бўлган жасур Украина халқига” номинацияси мукофотга сазовор бўлган. 

Мукофотнинг ўзи 14 декабрь куни Страсбургдаги тантанали маросимда топширилади. 

Европарламент Президенти Роберта Мацола бугунги кунда украиналиклар чин дилдан ишонадиган қадриятлар учун курашаётганини айтди. 

“Мен учун шуни айтишим муҳимки, Президентлар конференцияси [Европа парламенти бошқарув органи – таҳр.] бу масала бўйича консенсусга эришди. Ўтган тўққиз ой давомида Европарламент ва бутун дунё украиналиклар қандай қаҳрамонлик кўрсатганини кўрди. Ўтган тўққиз ой давомида Европарламент ва бутун дунё украиналиклар ўз ватанини, озодлигини, уй-жой ва оилаларини қаҳрамонларча ҳимоя қилаётганини кўрди. Аммо Украина халқи ҳам биз ишонадиган қадриятларимиз: эркинлик, демократия ва қонун устуворлигини ҳимоя қилиш учун Европа учун ўз ҳаётларини хавф остига қўймоқда”, дейди у.

Унга кўра, бу мукофотга Украина халқидан бошқа ҳеч ким лойиқ эмас. 

“У фронтда жанг қилаётган, қочишга мажбур бўлган, қариндошлари ва дўстларини йўқотган украиналикларга аталган. Ўзлари ишонган нарса учун курашадиган барчага. Биламан,  Украинанинг жасур халқи таслим бўлмайди. Биз ҳам таслим бўлмаймиз”, дейди Роберта Мацола.


Мақола муаллифи

Теглар

Сахаров номидаги мукофот

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар