Европанинг қарзга ботган клублари рейтинги эълон қилинди

Спорт 21484
image
-

“Football Transfers” талқинига кўра ва нуфузли “Deloitte” бухгалтерлик фирмасининг таҳлилий ҳисоботларининг кўрсатишича, “Барселона” Европанинг энг қарздор клублари рўйхатида биринчи ўринни эгаллаб турибди. 

Манбага кўра, “кўк-анорранглилар”нинг 1,3 миллиард евро қарзи йиғилиб қолган. Мана шу сабабдан "Барселона" ўтган ёзда аргентиналик юлдуз 33 ёшли ҳужумчи Лионель Месси билан шартномани узайтира олмаган.

Рейтингда иккинчи ўрин 900 миллион евро қарзи йиғилиб қолган Италиянинг “Ювентус” клубига тегишли. Кучли учликни Англия Премьер лигасининг “Тоттенхэм” клуби 826 миллион евро қарзи билан якунлаб турибди. “Шпорлар” қарзининг катта қисмини стадион қурилиши учун олинган кредитлар ташкил этади. 

Энг кўп қарздорлик бўйича тўлиқ ўнталик рейтинг қуйидагича кўриниш олган:

“Барселона” –  1,3 млрд евро (қарз миқдори);

“Ювентус” – 900 млн евро;

“Тоттенхэм” – 826 миллион евро;

“Интер” –  702 млн евро;

“Милан” – 666 миллион евро;

“Реал Мадрид” – 662 миллион евро;

“Арсенал” –  625 млн евро;

“Атлетико” –  523 млн евро;

“Манчестер Юнайтед” – 420 миллион евро;

“Ливерпуль” –  386 млн евро.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Европанинг энг қиммат жамоаларининг рейтингги эълон қилинган эди.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 805
Рейтинг: 3
t
×