Европанинг энг серхаражат клублари маълум бўлди
Спорт
−
13 Июль 2019
4309Испаниянинг “Барселона” клуби сўнгги беш йилда бир миллиард евродан кўп пул сарфлади. Бу европа футболидаги энг юқори кўрсаткич, деб хабар бермоқда “Voetbal International” нашри.
Франциялик ҳужумчи Антуан Гризманнинг 120 млн еврога трансфер қилиниши билан каталонияликларнинг беш йилда сарфлаган пуллари 1,08 млрд еврони ташкил қилган. Иккинчи ўринни Англиянинг “Манчестер Сити” клуби эгаллади. Инглиз клуби 996 млн еврони ташкил қилди. Учинчи ўринни “Манчестер Юнайтед” клуби учликни якунлаган. “Қизил иблислар” 2014/2015 мавсумда трансфер учун 890 млн евро сарфлаган.
Испания чемпионатида “Барселона”нинг ашаддий рақиби Мадриднинг “Реал” клуби ушбу рўйхатда 8-ўринни банд қилиб турибди. “Қироллик клуби” сўнгги беш йилда таркибини кучайтириш учун 755 млн евро сарфлаган.
Эслатиб ўтамиз, Гризманн “Барселона”га 12 июль куни қўшилди.